Андижонда ипак қурти озуқа базасини кенгайтириш мақсадида 4 миллион тупдан зиёд тут кўчати экилади
22.11.2026
👁 17
1 / 6
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида тут кўчатлари экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Асосий эътибор ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш, тутзорлар майдонини кўпайтириш ва пиллачилик тармоғи учун мустаҳкам хомашё захирасини яратишга қаратилган.
Айни кунларда вилоятнинг Шаҳрихон туманида ҳам тут кўчатлари экиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан, дала четлари ва мавжуд майдонларда янги тут кўчатлари қадалмоқда.
Режага кўра, кузги мавсумда Андижон вилояти бўйича жами 4 миллион 63 минг туп, шундан Шаҳрихон туманида 282,8 минг туп тут кўчати экиш белгиланган.