Самарқанд вилоятида 2,3 миллион туп тут кўчати экилади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятида тут кўчатлари экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Бунинг асосий мақсади ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш ва пиллачилик тармоғининг барқарор ривожланишини таъминлашдан иборат.
Айни кунларда вилоятнинг туманларида тут кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жойларда тутчиликни ривожлантириш, кўчат экиш ва уларни парваришлаш бўйича амалий семинарлар ташкил этилмоқда.
Режага кўра, кузги мавсумда Самарқанд вилояти бўйича жами 2 миллион 380 минг туп тут кўчати экиш белгиланган.
Жумладан, Пастдарғомда 319 минг, Пайариқда 302,7 минг, Нурободда 89,4 минг, Жомбойда 212,6 минг, Қўшработда 39,9 минг, Иштихонда 183,9 минг, Оқдарёда 143 минг, Каттақўрғонда 184 минг, Тойлоқда 85 минг, Нарпайда 182 минг, Пахтачида 127,7 минг, Булунғурда 174,8 минг ҳамда Ургутда 239 минг туп тут кўчати экиш режалаштирилган.
Тутзорларни кенгайтириш орқали ипак қуртлари учун сифатли ва етарли озуқа захирасини яратиш, пилла етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда пиллачилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.