Бухоро вилояти ҳокими “Бухоро ренессанс силк” корхонаси фаолияти билан танишди
7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган корхонада бугунга қадар 166 тонна пилла қайта ишланиб, 2,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ҳозирда 200 нафар фуқаро иш билан таъминланган.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро ренессанс силк” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлар ва истиқболдаги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган корхонада бугунга қадар 166 тонна пилла қайта ишланиб, 2,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ҳозирда 200 нафар фуқаро иш билан таъминланган.
Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач, йилига 900 тонна пиллани қайта ишлаш, экспорт ҳажмини 30 миллион долларга етказиш, 580 та доимий ва 16 мингта мавсумий иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ташриф давомида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, зарур инфратузилмани яхшилаш ҳамда белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.