⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Ўзбекистон ва Эрон ипак саноатида ҳамкорлик қилади

26.10.2026 👁 63

Музокараларда ипак етказиб бериш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

1 / 7

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Р. Абдуллаев, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М. Сагатов ҳамда Уюшма раиси ўринбосари Ҳ. Отахонов бошчилигидаги уюшма раҳбарияти Эроннинг Қум савдо-саноат палатаси биринчи вице-президенти, Қум қўлда тўқилган гиламлар экспортчилари уюшмаси бошқаруви аъзоси Аболфазл Ражабиан, Қум савдо-саноат палатаси бошқаруви аъзоси ва Қум қўлда тўқилган гиламлар экспортчилари уюшмаси президенти Жавад Каземи, шунингдек, ушбу ташкилотлар вакиллари Ваҳид Кераматиан ва Али Ашари Фард билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ипак маҳсулотларини Эронга экспорт қилиш, ипак хомашёсини етказиб бериш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Эронлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга ташрифидан асосий мақсад мамлакатимизнинг ипакчилик салоҳияти билан танишиш, маҳаллий ипак маҳсулотлари сифатини баҳолаш ва уларни Эронга импорт қилиш имкониятларини ўрганишдан иборат. Хусусан, Қум шаҳрида ишлаб чиқариладиган қўлда тўқилган ипак гиламлар учун Ўзбекистон ипак хомашёсидан фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.

Музокараларда ипак етказиб бериш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Сўнгги янгиликлар