Фарғона вилоятида 492 минг тупдан ортиқ тут кўчати экилди
21.11.2026
👁 17
1 / 8
Фарғона вилоятида ипакчилик тармоғи учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш мақсадида кузги тут кўчатлари экиш ишлари жадал давом этмоқда.
Бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 492 минг тупдан ортиқ тут кўчати экилган. Ҳудудлар кесимида Бувайда тумани 78 минг туп, Бешариқ тумани 73 минг туп ва Фарғона тумани 61 минг тупдан зиёд кўчат экиб, етакчилик қилмоқда.
Айни пайтда вилоятнинг бошқа туманларида ҳам тутзорлар майдонини кенгайтириш ва белгиланган режаларни бажариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Кўчат экиш жараёнида ҳудудларнинг табиий-иқлим шароити ва агротехник талабларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, экилган кўчатларнинг тутиб кетиши ва соғлом ривожланиши мутахассислар назоратига олинган.