⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

Норин туманида тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда

21.11.2026 👁 27
1 / 4

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида наманган вилояти Норин туманидаги фермер хўжаликларига тут кўчатлари тарқатилиб, уларни ер майдонларига экиш ишлари олиб борилмоқда.

Тут дарахтлари ипакчилик тармоғи учун муҳим озиқа манбаи ҳисобланади. Кўчатларни экиш орқали ҳудудларнинг яшил қопламини кенгайтириш, ипак қурти учун мустаҳкам озиқа базасини яратиш ҳамда келгусида пилла етиштириш ҳажмини оширишга замин яратилади.

Жорий кузги мавсумда Наманган вилояти бўйича жами 2 миллион 638 минг туп, шундан Норин туманида 195,1 минг туп тут кўчати экиш режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар