⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

Қашқадарёда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида янги тутзор барпо этилмоқда

21.11.2026 👁 19
1 / 10

Айни вақтда Қашқадарё вилояти Касби туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва янги тутзорлар барпо этишга бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбарияти, жумладан, уюшма раиси ўринбосари Ҳакимбой Отахонов иштирок этмоқда.

Семинар доирасида Касби туманидаги 2 гектар майдонда янги тутзор барпо этилиб, «Радиант Силк» пиллачилик кластери томонидан етказиб берилган 10 минг туп тут кўчати экилмоқда.

Шунингдек, тумандаги Ғалаба ҳудудида якка қатор тут кўчатларини экиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.

Жорий мавсумда Қашқадарё вилояти бўйича 2 миллион 13 минг туп, шундан Касби туманида 114,2 минг туп тут кўчати экиш режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар