⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

Сирдарё вилоятида тут кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда

21.11.2026 👁 19
1 / 8

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида тут кўчатларини экиш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Ушбу тадбирлар ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш, ипакчилик тармоғининг озиқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда келгусида пилла етиштириш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Жорий кузги мавсумда Сирдарё вилояти бўйича жами 679 минг туп тут кўчати экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 319 минг туп кўчат экилди. Айни пайтда белгиланган режа асосида экиш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар