⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида муҳим масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

20.11.2026 👁 11
1 / 8

Бугун “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси М. Касимов раҳбарлигида ҳудудий “Агропилла” МЧЖлар, пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари ҳамда таъсисчилари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда корхоналарнинг экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут кўчатларини экиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Муҳокамалар давомида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, экспорт кўрсаткичларига эришиш ҳамда тутзорлар майдонини кенгайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сўнгги янгиликлар