Уюшманинг фаолият йўналишлари
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолияти пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш занжирини такомиллаштириш ва соҳанинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган йўналишларни қамраб олади.
Пиллачиликнинг озуқа базасини ривожлантириш. Тутзорларни барпо этиш ва кенгайтириш, ипак қурти учун сифатли озуқа базасини шакллантириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш.
Ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш. Маҳсулдор зотларни яратиш, сифатли уруғ ишлаб чиқариш, пилла етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш.
Пилла ва ипакни қайта ишлаш. Пиллани дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш. Ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, замонавий дизайн ва технологияларни жорий этиш, маҳсулот сифатини халқаро талабларга мувофиқлаштириш.
Экспорт ва маркетинг. Ипак маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларини ўрганиш, янги харидорларни жалб қилиш, экспорт географияси ва ҳажмини кенгайтириш.
Инвестиция ва инновациялар. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий технологияларни ўзлаштириш ва тармоққа инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш.
Гиламчилик ва ҳунармандчилик. Қўлда гилам тўқишни ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва гилам маҳсулотлари экспортини кенгайтириш.
Кадрлар ва бандлик. Соҳада мутахассислар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш, қишлоқ аҳолисининг, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклаши