⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Уюшманинг асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорида «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган.

Уларга қуйидагилар киради:

Пиллачиликнинг озуқа базасини ривожлантириш

  • Тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш.

  • Пиллахоналар ва тутзорлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Ипак қурти уруғи ва пилла етиштиришни ривожлантириш

  • Ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

  • Пилла етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш.

  • Пилла тайёрлаш ва дастлабки қайта ишлаш қувватларини ривожлантириш.

Ипак маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш

  • Хом ипак, ипак калава ва тайёр ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш.

  • Маҳсулотлар сифати, дизайни ва рақобатбардошлигини ошириш.

  • Халқаро стандартлар ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш

  • Янги ташқи бозорларни ўзлаштириш ва экспорт ҳажмини ошириш.

  • Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда маҳсулотлар бозорини кенгайтириш.

  • Тармоққа инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш.

Тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш

  • Пиллачиликни ривожлантиришга қаратилган дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

  • Илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш.

  • Тармоқ ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

Қўлда гилам тўқишни ривожлантириш

  • Гиламчилик кооперацияларини ташкил этиш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш.

  • Гилам тўқиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш.

  • Қўлда тўқилган гиламлар ишлаб чиқариш ва экспортини ривожлантириш.

Кадрлар тайёрлаш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш

  • Соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

  • Қишлоқ жойларда, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар учун бандлик имкониятларини кенгайтириш.