Уюшманинг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорида «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
Уларга қуйидагилар киради:
Пиллачиликнинг озуқа базасини ривожлантириш
Тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш.
Пиллахоналар ва тутзорлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
Ипак қурти уруғи ва пилла етиштиришни ривожлантириш
Ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Пилла етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш.
Пилла тайёрлаш ва дастлабки қайта ишлаш қувватларини ривожлантириш.
Ипак маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш
Хом ипак, ипак калава ва тайёр ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш.
Маҳсулотлар сифати, дизайни ва рақобатбардошлигини ошириш.
Халқаро стандартлар ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш
Янги ташқи бозорларни ўзлаштириш ва экспорт ҳажмини ошириш.
Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда маҳсулотлар бозорини кенгайтириш.
Тармоққа инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш.
Тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш
Пиллачиликни ривожлантиришга қаратилган дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш.
Илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш.
Тармоқ ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
Қўлда гилам тўқишни ривожлантириш
Гиламчилик кооперацияларини ташкил этиш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш.
Гилам тўқиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш.
Қўлда тўқилган гиламлар ишлаб чиқариш ва экспортини ривожлантириш.
Кадрлар тайёрлаш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш
Соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Қишлоқ жойларда, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар учун бандлик имкониятларини кенгайтириш.