⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

Норин туманида тут кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда

23.11.2026 👁 16
1 / 8

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг Норин туманида ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш мақсадида тут кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Жараённи самарали ташкил этиш, кўчатларни белгиланган ҳудудларга ўз вақтида етказиш ва экиш ишларини мувофиқлаштириш масалалари юзасидан туман ҳокими иштирокида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Унда тут кўчатларини белгиланган майдонларга сифатли экиш, уларни ўз вақтида парваришлаш ва келгусида соғлом тутзорларни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Айни пайтда туман ҳудудларида тут кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар