⚠️ Diqqat! Sayt test rejimida ishlamoqda.
"Oʻzbekipaksanoat" uyushmasi

Yangiliklar

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида саноат усулида ипак қурти уруғи тайёрлаш технологияларига бағишланган амалий семинар ўтказилди

02.07.2026 👁 11
1 / 8

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида уюшма бошқаруви раиси Р. Абдуллаев раҳбарлигида пиллачиликда саноат усулида пилла боқиш технологияларини кенг жорий этишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирок этди. Семинар давомида иштирокчиларга саноат усулида пилла боқишнинг замонавий технологиялари, уларнинг афзалликлари ва юқори ҳосилдорликка эришиш имкониятлари амалий тарзда намойиш этилди.

Амалий кўргазма жараёнида 3,5 грамм ипак қурти ўраган пилла ҳосили териб олинди. Ҳосил тарозида тортилиб, 10 килограмм тирик пилла олингани намойиш этилди.

Семинар давомида саноат усулида ипак қурти уруғи тайёрлаш технологияларини кенг жорий этиш, ипак қурти уруғларини маҳаллийлаштириш ҳамда 2027–2030 йилларда республиканинг ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжини тўлиқ маҳаллий уруғлар ҳисобидан қоплаш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.