Қуйи Чирчиқ туманида якка қатор тут кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда
21.11.2026
👁 11
1 / 5
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида якка қатор тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий мавсумда Тошкент вилояти бўйича жами 3 миллион 134 минг туп тут кўчати экилиши режалаштирилган. Шундан 229,3 минг тупи Қуйи Чирчиқ тумани ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур ташаббус нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва экологик муҳитни яхшилаш, балки пиллачилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Тут кўчатларини экиш орқали келгусида ипак қурти парвариши учун зарур бўлган озуқа захирасини кенгайтириш ва пиллачилик тармоғи салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.