Сурхондарё вилоятида жорий кузги мавсумда 2,1 миллион туп тут кўчати экилади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам тут кўчатлари экиш ишлари бошланди. Асосий эътибор ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш ва пиллачилик тармоғининг хомашё салоҳиятини оширишга қаратилган.
Жумладан, Ангор туманидаги Илғор маҳалласи ҳудудида 50 гектар майдонда тут кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу жараёнда Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фарҳоджон Исмоилов ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Ҳокимжон Отахонов иштирок этди.
Белгиланган режага мувофиқ, жорий кузги мавсумда Сурхондарё вилояти бўйича жами 2 миллион 159 минг туп тут кўчати экиш кўзда тутилган.
Жумладан, Ангор туманида 130 минг, Бандихон туманида 35 минг, Бойсун туманида 65 минг, Денов туманида 200 минг, Жарқўрғон туманида 236 минг, Қизириқ туманида 145 минг, Қумқўрғон туманида 215 минг, Музработ туманида 165 минг, Олтинсой туманида 130 минг, Сариосиё туманида 120 минг, Термиз туманида 227 минг, Узун туманида 150 минг, Шеробод туманида 160 минг ва Шўрчи туманида 181 минг туп тут кўчати экиш режалаштирилган.