⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Янгиликлар

Жиззах вилоятида жорий кузги мавсумда 2,3 миллион туп тут кўчати экилади

23.11.2026 👁 14
1 / 5

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятида ҳам тут кўчатлари экиш ишларига киришилди.

Мазкур тадбирлардан асосий мақсад ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш, мавжуд тутзорларни кўпайтириш ва пиллачилик тармоғини сифатли хомашё билан таъминлашдан иборат.

Белгиланган режага мувофиқ, жорий кузги мавсумда вилоят бўйича жами 2 миллион 327 минг туп тут кўчати экиш кўзда тутилган.

Айни пайтда ҳудудларда кўчатларни белгиланган майдонларга экиш, уларни агротехник талаблар асосида парваришлаш ва келгусида барқарор озуқа захирасини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар